Бугун метрода "свет" ўчиб қолишининг сабаблари маълум қилинди
Бугун, 27 ноябрь куни ижтимоий тармоқ ҳамда ахборот сайтларида электр энергияси билан боғлиқ муаммо туфайли Тошкент метросининг “Ўзбекистон” йўналишидаги “Ғафур Ғулом”, “Алишер Навоий” бекатларида ёритиш ускуналарида носозлик ҳамда эскалаторлар тўхтаб қолганлиги тўғрисида маълумот тарқалди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати нинг маълум қилишича, бугун соат 10:42да Шайхонтоҳур туманида жойлашган 35 кВ “Шайхонтоҳур” подстанциядаги юқори кучланишли “Шайхонтоҳур 1” йўналишли кабель тармоғи шикастланиши натижасида қисқа муддатли узилиш бўлган ҳамда шу заҳоти автоматик равишда захирадаги кабель тармоғига уланган. Соат 10:43 да электр энергияси тўла қувват билан узатила бошланган.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг