Бош консулхона АҚШдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

20:52 13 Март 2025 Жамият
255 0

АҚШдаги ўзбекистонликлар Ватанга қайтиш учун эски намунадаги (биометрик бўлмаган) паспортдан фойдалана олмайди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Қайд қилинишича, эски намунадаги паспортлар 2020 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган. Шу муносабат билан муддати ўтган ёки ўтмаган эски намунадаги паспорт эгалари Ўзбекистоннинг АҚШдаги ваколатхоналари (элчихона ва консулхона) орқали Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириши керак.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 февраль куни АҚШ Коста-Рикага депортация қилмоқчи бўлган 7 нафар, 3 мартда эса яна 10 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилган эди.

Вашингтон ва Коста-Рика ўртасидаги битимга асосан давлатга АҚШдан депортация қилинган 200 нафаргача бўлган шахслар вақтинча жойлаштирилиши керак эди. Бунда мигрантларга бир ой давомида мамлакатда қолиш ҳуқуқи берилади. Шу муддат ичида уларни ихтиёрий равишда ватанига қайтарилиши масаласи ҳал қилинади. Қайтишни рад этганлар устидан эса индивидуал қарор чиқарилади.

Таъкидлаш жоиз, Дональд Трамп ўзининг қасамёд нутқида ҳам жанубий чегаралардан кириб келаётган хорижликлар оқимини тўхтатиш ва миллионлаб чет элликларни келган жойига қайтариш жараёнини бошлаши ҳақида айтганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер