Андижонда фабрика оқова сувларини каналга оқизиб, сувни ифлослантирди

11:10 27 Июль 2025 Жамият
240 0

Кеча, 26 июль куни Андижон вилояти Булоқбоши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Катта Жанубий Фарғона каналида сув юзасида кўпиклар пайдо бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан «Ўзгидромет» маълумот берди.

Қайд этилишича, канал кўпикланиб кетгани ҳақидаги лавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Экология қўмитаси ходимлари томонидан текширув ишлари олиб борилган.

Текширувлар натижасида Фарғона канали ёнида жойлашган трикотаж-тикув фабрикаси (номи келтирилмаган) қайта ишланган матолар учун ишлатилган сувни каналга ташлангани маълум бўлган.

Канал сувининг физик ва кимёвий таркибида нитрит ва нитрат тузлари, ишқор ва бўёқлар борлиги аниқланган. Таъкидланишича, Экология қўмитаси масъул ходимлари томонидан муаммо бартараф этилган.

Булоқбоши тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер