Андижон дўпписи географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди

11:45 24 Июль 2025 Жамият
170 0

Саминжон ҲУСАНОВ/“Халқ сўзи”. Андижон дўпписи Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди. Бу эндиликда ушбу дўппининг номидан фойдаланиш, уни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳуқуқи фақат Андижон ҳунармандларига тегишли бўлишини англатади.

— Бу янгилик бизнинг кўп юз йиллик меросимизни ҳимоя қилади, — дейди дўппидўз Моҳичехра Салимова. — Зеро Андижон дўпписида бошқа ҳудудларда тайёрланган дўппиларда такрорланмайдиган жиҳатлар бор.

Тарихи XVIII асрга бориб тақаладиган ушбу маҳсулотни тайёрлаш бугун кенг ривожланган. Айни пайтда вилоятда 400 нафарга яқин дўппидўз ҳунарманд фаолият юритмоқда. Уни географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши улар ўз маҳсулотларини экспорт қилиш, давлат грантларидан фойдаланиш ва дўппидўзлик ҳунарини ёш авлодга етказиш имконини беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер