«20 миллион сўм мукофот ютиб олдингиз» ёхуд фуқаролар «Алишер Усмонов аксияси»га алданиб қолди

Тошкент вилояти ИИББ Киберхавфсизлик бўлими ва Оҳангарон шаҳар Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида «Телеграм» ижтимоий тармоғида фирибгарлик билан шуғулланиб келган гуруҳ аниқланиб, 7 нафар шахс қўлга олинди. Ушбу шахслар «Алишер Усмонов аксияси» номи остида 200 дан ортиқ гуруҳ ташкил этиб, фуқароларни «20 миллион сўм мукофот ютиб олдингиз» каби ёлғон ваъдалар билан алдаб, пул маблағларини ўзлаштиришган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, фирибгарлик схемасини Оҳангарон шаҳрида яшовчи 25 ёшли Ш.Б. ташкил қилган. У ўзининг хонадонида Фарғона вилоятидан келган 18-25 ёш оралиғидаги 6 нафар ёшларни жалб қилиб, «Телеграм» орқали 200 дан ортиқ фирибгарлик гуруҳларини очиб, фаолият юритган. Ушбу гуруҳларда одамлар ўз номларига ютуқ чиққани ҳақида хабар олган, лекин ютуқни қўлга киритиш учун олдиндан пул ўтказиш талаб қилинган. Натижада, фуқароларнинг турли миқдордаги маблағлари бошқа шахсларнинг банк карталарига йўналтирилиб, сўнгра ўзлаштирилган.
Тезкор тадбир давомида гумонланувчиларнинг яшаш жойидан 4 дона компютер, 11 дона телефон, Wi-Fi қурилмалари ҳамда турли банк карталари далилий ашё сифатида олиб қўйилди. Дастлабки тергов суриштирувлари давомида гуруҳ ичидаги ҳар бир шахснинг вазифаси аниқ белгиланганлиги маълум бўлди. Бир шахс сохта чек тайёрлаш ва гуруҳларни назорат қилиш, бошқаси эса реклама тарқатиш ва одам йиғиш билан шуғулланган. Яна бири фуқаролар билан ёзишмалар олиб бориш, бошқаси эса кунлик тушумларни банкомат орқали нақдлаштириш билан банд бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари фуқароларни шубҳали таклифларга ишонмасликка ва молиявий операцияларни амалга оширишдан олдин эҳтиёт бўлишга чақирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тадбиркор аёлларга гаровсиз кредит ажратилади
- Энди таълим гранти талабаларнинг ўзлаштиришига қараб ҳар йили қайта тақсимланади
- Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик қилади
- Ўзбекистонда Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланади
- Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилади
- Ҳар қандай шахсни унинг розилигисиз тасвирга олиш тақиқланиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг