15 февраль куни айрим жойларда ҳарорат 15 даража илиқ бўлади

23:03 14 Февраль 2025 Жамият
258 0

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

«Ўзгидромет» эртага, 15 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд вилоятида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ 2 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?