10 маротаба радарга тушган ҳайдовчининг автокредитга олган машинаси жарима майдонига олиб кирилди
Саминжон ҲУСАНОВ/“Халқ сўзи”. Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро Р.А. “Ҳамкорбанк” АТБ Андижон минтақавий банк хизматлари офисида кредит шартномаси тузиб, “Hyundai Tucson” автомобилини сотиб олган эди. Аввалига тўловни ўз вақтида тўлаб юрди. Кейинчалик бу борадаги масъулият четга сурилди. Натижада, унинг банкдан қарздорлиги 237,4 млн. сўмга етди.
— Бугина эмас, — дейди Бюронинг Пахтаобод туман бўлими давлат ижрочиси Бекзод Қобилов. — Маълум бўлишича, фуқарога йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаганлиги учун 10 марта 4,4 млн. сўм миқдорида жарима ҳам қўлланилган.
Амалдаги тартибларга риоя қилмаслик, фуқарога билдирилган ишончни оқламаслик унга тегишли бўлган автомашинани жарима майдонига олиб кирилишига сабаб бўлди. Тез орада уни реализация қилиш орқали қарзни ундириш чораси кўрилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг