Зулфия Зокирова ва унинг урушдан қайтмаган беш ўғли ҳақида фильм суратга олинади

17:57 25 Июнь 2019 Маданият
871 0

Айни кунларда “Ўзбеккино“ Миллий агентлиги буюртмасига кўра “Эзгу фильм“ киностудияси томонидан Тошкент вилоятининг Зангиота тумани, Хонобод қишлоғилик Зулфия ая Зокирова ҳамда унинг Иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларидан қайтмаган фарзандлари Исоқжон, Аҳмаджон, Муҳаммаджон, Ваҳобжон ва Юсуфжон, фронт ортидаги машаққатли меҳнатларни ўз елкасига олган тўрт келини тақдири хусусида ҳикоя қилувчи, ишчи номи “Илҳақ“ бўлган бадиий фильмни суратга олиш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.

Фильм сценарийсини кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов ва Ҳасан Тошхўжаев ҳаммуаллифликда ёзган. Фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов, продюсер Зафар Йўлдошев.

Зулфия ая Зокированинг матонати ҳақида илк бор давлатимиз раҳбари жорий 9 май куни Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган нутқида айтиб ўтган эди. Бугун Олмазор туманида бўлиб, бу ерда барпо этиладиган Ғалаба боғи билан яқиндан танишган Президентимиз матонатли бу аёл ҳақида яна эслаб ўтдилар.

Хусусан, пойтахтимизнинг Олмазор туманида барпо этилаётган Ғалаба боғида ўзбек аёлининг матонати тимсоли сифатида Зулфия ая Зокирова, унинг урушдан қайтмаган беш фарзанди ҳамда бева қолган тўрт келини хотирасига бағишланган “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуаси ўрнатилиши тўғрисида маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 21 июнь куни мазкур бадиий фильм сценарийси “Ўзбеккино“ МА Бадиий Кенгаши томонидан қабул қилинган ва тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019