Зулфиқор Мусоқов Ўзбекистон Оскар қўмитасини танқид қилди

16:27 23 Сентябр 2019 Маданият
134 0

2020 йилда Лос-Анжелесда “Оскар” мукофотининг 92-тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистондан ҳам номзод фильм тақдим этилади. Фильмни Ўзбекистон Оскар қўмитаси танлайди. Режиссёр Зулфиқор Мусоқов Facebook тармоғида қўмита аъзолари таркибини танқид қилди.

Зулфиқор Мусоқов нега норози?

“Шу таркибдаги инсонларнинг бештасини анча йиллардан бери танийман – кино санъатига жуда ҳар хил миқдорда, озми-кўпми ўз касби билан ҳисса қўшиб келган инсонлар. Лекин нимага бу танловчиларни ичида биронта буюк ёзувчилар, режиссёрлар, актёрлар, киношунослар йўқ? Ҳаммаси бошлиқ ва бошлиқчалар? Қўшни давлатларда танлов кенгаши сони 30дан ортиқ. Нимага давлат миқёсидаги муҳим маданий ва сиёсий аҳамиятга эга бўлган бу тадбир ошкоралик билан ҳал этилмади?”, дейди Мусоқов ўз изоҳида.

Комиссия таркибидан таажжубда

Зулфиқор Мусоқов комиссия аъзолари Ойбек Абдушукуров ва Сайёра Худойбердиевалар нима учун бу таркибга киритилганидан таажжубда эканлигини ёзган.

“Ойбек Абдушукуров ва Сайёра Худойбердиевалар кимлар? Бу икки инсон ўзбек киносига қандай улкан ҳисса қўшган?”, дейди режиссёр.

Саралаш жараёни ошкора ўтмаганини танқид қилди

Режиссёр бутун дунёда ҳатто "Оскар"нинг ватанида ҳам  фильмларни саралаш қўмитаси аъзолари адолатли шаклда тузилишини, Ўзбекистонда эса бу жараён ошкора бўлиб ўтмаганини танқид қилган.

"Саралаш гуруҳи таниш-билишчиликка берилмаслигига ишончимиз унча эмас” 

“Сизни бу масалада қандай манфаатингиз бор? деган саволга очиқ-ойдин жавоб бераман: ҳамма кинони яратган инсонлар каби бизни ижодий гуруҳ ҳам фильмимиз шу катта совринга номзод бўлишини истардик. Лекин саралаш гуруҳи дидвозликка, гуруҳвозликка, ғирромликка, таниш-билишчиликка берилмаслигига ишончимиз унча эмас”, деган Зулфиқор Мусоқов.

Маълумот учун  Ўзбекистон Оскар қўмитаси аъзолари таркибига:

Фурқат Зокиров – “Ўзбеккино” МА собиқ бош директори (қўмита раиси)

Фотиҳ Жалолов – “Ўзбекфильм” ДУК директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Баҳодир Одилов – “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК директори, режиссёр,

Матёқуб Матчонов – Ўзбекистон кинематографчилари уюшмаси раиси, актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Жаҳонгир Қосимов – Ўзбекистон санъат арбоби

Сайёра Худойбердиева – Ўзбекистон кинематографиясини ривожлантириш маркази директори

Ойбек Абдушукуров – Ёш киноижодкорлар кенгаши раиси, “ПРОлогуэ” халқаро кинофестивали директори, продюсер киритилган. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019