ЖССТ раҳбари коронавирусга қарши кескин чоралар кўришга чақирди

10:56 26 Март 2020 Дунё
159 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейсус Женевадаги брифингда коронавирус устидан тўлиқ ғалабага эришишга келгусида эпидемиянинг такрорланишига йўл қўймайдиган бир қатор чора-тадбирлар зарурлигини айтди.

Гебрейсуснинг таъкидлашича, фуқароларнинг ўзини изоляция қилиши ва ҳаракатланишга чекловларнинг ўзигина коронавирус пандемиясини батамом бартараф этишга ёрдам бермайди. Бундай чоралар касалликнинг тарқалишида вақт ютишга имкон беради, бироқ одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун бу етарли ҳисобланмайди.

ЖССТ раҳбарининг фикрича, вирусга қарши курашда ғалабага эришиш учун 6 та усул мавжуд. Биринчи навбатда, соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш ва касаллар билан ишлашга тайёр тиббий ходимларни тайёрлаш лозим. Шунингдек, барча касалланганларни аниқлаб, коронавирусга тестлар сонини кўпайтириш зарур.

Гебрейсус, шунингдек, беморларни қабул қилиш учун қўшимча шифохоналар тайёрлаш, касалланганлар мулоқотда бўлган барчани аниқлаш ва коронавирусга қарши курашга бутун кучларни ташлаш зарурлигини айтган.

“Касалларни топиш, изоляция қилиш, тестлаш, даволаш, кузатиш бўйича қатъий чоралар экстремал ижтимоий ва иқтисодий чекловлардан чиқишнинг нафақат тез ва энг яхши усули, балки уларни бартараф этишнинг энг яхши усули ҳисобланади”, деб таъкидлаб ўтган Гебрейсус.

“Бу чоралар нафақат вирус тарқалиши олдини олишга, балки барча тақиқловлар бекор қилингач, эпидемиянинг такрорланишига йўл қўймайди.

Агар улар бундай кескин чораларни кўришса, вирус тарқалишининг олдини олишга ва бошқа давлатлардаги каби кескин ижтимоий ҳамда иқтисодий йўқотишлардан қочиш имконига эга бўлишади”, деб ишонч билдирган Гебрейесус.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019