ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон Сингапурда муҳим ғалабага эришди

19:20 15 Октябр 2019 Спорт
368 0

ЖЧ—2022 саралашининг иккинчи босқичи 3-тури доирасида Сингапур ҳамда Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Унда Вадим Абрамов мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси 3:1 ҳисобида қийин ғалабага эришди.

15-дақиқада ўйинда ҳисоб очилди. Санжар Қодирқуловга қарши қўполлик учун белгиланган жарима зарбасини жамоа сардори Одил Аҳмедов голга айлантирди.

1-бўлим якунида Ўзбекистон гол ўтказиб юборди. Норвегия қуйи дивизионида ҳаракат қилувчи Иҳсан Фанди ҳисобни тенглаштирди. Ҳужумчи ҳаводан узатилган тўпни бош билан дарвозага йўллади.

Иккинчи бўлимни Ўзбекистон жуда фаол бошлади. 52-дақиқага келибоқ Абрамов шогирдлари ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Элдор Шомуродов Фаррух Сайфиевнинг узатмасини бош билан дарвозага йўллади. Голдан кўп ўтмай Элдор дубль қайд этиши мумкин эди, аммо ҳимоячини алдаб ўтган Элдор бўш дарвозани ишғол қила олмади.

90+2-дақиқада Элдор Шомуродов ўйинга нуқта қўйди. Ҳимоячи ва дарвозабонни алдаб ўтган Элдор бўш дарвозага гол урди. 

Бу ғалабадан сўнг Ўзбекистоннинг очколари сони 6тага етди ва Вадим Абрамов жамоаси вақтинча гуруҳ етакчисига айланиб олди. Фаластин ҳамда Саудия миллий жамоалари ўртасидаги ўйин давом этмоқда.

ЖЧ-2022 саралаш. Осиё минтақаси
«D» гуруҳи, 4-тур
СИНГАПУР — ЎЗБЕКИСТОН 1:3
Голлар:
Иҳсан Фанди (45+1) — Одил Аҳмедов (15), Элдор Шомуродов (52, 90+2).
Сингапур: Исван Маҳбуб, Ҳафиз Нор, Шаҳдан Сулайман, Шавал Ануар, Сафаван Бахарудин, Ирфан Фанди, Иҳсан Фанди (Габриэль Квак, 69), Харис Харун, Назрул Назари, Зулфахми Арифин, Хами Шахин.
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Ислом Тўхтахўжаев, Рустам Ашурматов, Фаррух Сайфиев, Санжар Қодирқулов, Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров (Икром Алибоев, 52), Достон Ҳамдамов (Игорь Сергеев, 90+3), Жалолиддин Машарипов (Сардор Мирзаев, 70), Элдор Шомуродов.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019