“Жанубгазқурилиш” АЖ сотилади

13:07 21 Май 2020 Иқтисодиёт
217 0

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Жанубгазқурилиш” АЖ сотилишини маълум қилди. Савдолар шу йили 2 июн кунига белгиланган. Шу куни акциялар “Тошкент РФБ” АЖ савдоларига чиқарилади.

Акцияларнинг эмитент устав фонди — 51,18 фоизни ташкил этса, умумий сони 74 005 дона оддий акциядир. Бир дона акциянинг номинал қиймати 5000 сўм, унинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 982 993,18 сўмдир. Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 72 746 410 285,9 сўм.

Лотлар сони – акциялар “битта акция — битта лот“ тамойили асосида савдога чиқарилади;

“Талабгорлар 2020 йилнинг 2 июнидан биржа қоидаларига мувофиқ “Тошкент“ РФБнинг махсус платформаси орқали акция пакетини сотиб олиш бўйича ўз буюртмаларини тақдим этишлари мумкин“ дейилади агентлик хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?