Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи ўзбекистонлик енгил атлетикачилар таркиби маълум

12:01 05 Сентябр 2019 Спорт
86 0

27 сентябрдан 6 октябрга қадар Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида енгил атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Жаҳоннинг 100 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этадиган мазкур мусобақага Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўзининг асосий таркиб спортчилари билан ташриф буюради. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақани ҳамюртларимиз орасида баландликка сакраш секторида Светлана Радзивил ҳамда Надия Дусанова саралаш босқичидан бошлаб беришади. Шунингдек, Руслан Қурбонов уч хатлаб сакраш, Ситора Ҳамидова ва Андрей Петров марафон, Екатерина Воронина кўпкураш йўналишида баҳс олиб боради.

Жорий йилнинг апрель ойида айнан мазкур жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган аренада ўтган қитъа биринчилигида бира тўла уч нафар вакилимиз: Надия Дусанова, Екатерина Воронина ҳамда Руслан Қурбонов олтин медал бирга ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019