Юрак касалликлари хавфини камайтирувчи фойдали маҳсулот қайси?

15:11 19 Февраль 2019 Lifestyle
3647 0

Иллюстратив фото

American Heart Journal журналида шоколаднинг юрак саломатлигини мустаҳкамлашдаги фойдаси ҳақида мақола эълон қилинди.

Нашрда қатор тадқиқотлар давомида олинган маълумотлар келтириб ўтилган. Унга кўра, шоколад истеъмол қилиш турли юрак касалликлари билан боғлиқ хатарларни камайтирар экан.

Хусусан, олимларнинг таъкидлашича, ҳафтасига 28 грамм шоколад тановул қилиш юрак етишмовчилиги ривожланиш хавфини 18 фоизга пасайтиради. Рационда шоколаднинг доим мавжудлиги тебранма аритмия(юракнинг номунтазам уриши) пайдо бўлиш хатарини камайтириши аниқланган.

“Ҳафтасига 2 тадан 6 тагача шоколад еган одамларнинг тебранма аритмияга чалиниш эҳтимоли ойида бир мартадан кам шундай ширинлик истеъмол қилганларга нисбатан 20 фоиз паст”, - дея қайд этишга мутахассислар.

Экспертларнинг айтишича, бу ерда гап какао билан тўйинтирилган(камида 70 фоиз) шоколад ҳақида кетяпти. Бундай маҳсулот какаонинг зидди заҳар (антиоксидант) хусусияти ва таркибида катта миқдорда магний борлиги туфайли қон томирлари функцияларини яхшилайди, қолаверса, шамоллашни озайтиради ва иммун тизимига тромбоцит(қоннинг ивиб қолишидан ҳосил бўладиган тиқин) пайдо бўлишини назорат қилишга ёрдам беради.

Шоколаднинг ушбу хусусияти организмдаги шамоллаш жараёнларини пасайтиради. Шундай экан у гипертониклар учун ҳам ўта фойдалидир. Юқори даражадаги какаодан таркиб топган шоколад истеъмоли қандли диабет ривожланиш хавфини ҳам 20 фоизга қисқартиради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019