Юраги олти соат тўхтаб қолган аёл қандай қилиб “тирилтирилди“?

18:40 11 Декабрь 2019 Дунё
358 0

Reuters

Британиялик аёл Олди Шуманнинг юраги нақд 6 соатга тўхтаб қолади. Унинг ҳаётга қайтишини эса шифокорлар “деярли мисли кўрилмаган ҳолат“ деб таърифлашмоқда, деб ёзади BBC.

Испания тоғларида эри билан саёҳатда бўлган Одри Шуман қор бўронига дуч келади ва ўта кескин бадан совишидан ҳушини йўқотади.

Шифокорларнинг айтишларича, Испания тарихида бу энг узоқ муддат юрак тўхтаб қолиши ҳодисасидир.

34 ёшли Одри Шуман ҳозирда тўла тузалиб олган. Баҳорга чиқиб яна саёҳат режасини тузмоқда. Ўзи Барселонада яшайди.

У ҳушини йўқотганида эри Роҳан жуфтидан айрилиб қолдим, деб ўйлайган.

Матбуот анжуманида унинг эри Каталония TV3га, “мен унинг томир уришини текшириб кўрдим, Одри нафас олмаётган эди, юраги ҳам урмаётган эди...“ деб айтди.

Қутқарувчилар икки соатдан кейин етиб келишади.

Ўша пайтда Одрининг тана ҳарорати Цельсий бўйича 18 даржага тушиб кетгани маълум бўлади. Барселонанинг Vall dʼHebron шифохонасига келтирилганида унинг танасида умуман ҳаёт аломатлари йўқ эди.

- Аммо совуқ ҳаво ҳам зарар ва ҳам фойда бўлган, - дейди доктор Эдуард Аргудо.

“У худди мурда каби ётарди“, дейилади баёнотда. — “Аммо биз бунинг мураккаб бадан совиши эканини билардик. Одрида яшаб қолиш учун имконият бор эди“.

Айнан бадан совиб келиши Одрининг мияси ва бошқа муҳим аъзоларини ҳимоя қилган, аммо у ўлим билан юзма юз келган. Доктор Аргудонинг фикрича, агар у иссиқроқ бир минтақада бўлганида омон қолмас эди.

Ҳар лаҳза қадрли бўлган ўша пайтда шифокорлар Одрининг қонини махсус аппарат орқали чиқариб, унга кислород аралаштириб, кейин яна бемор танасига юборишган. Тана ҳарорати Цельсий бўйича 30 даражага етганида, дефибриляторни ишга солишган.

Орадан олти соат вақт ўтганди...

12 кундан кейин Одрини касалхонадан чиқаришди.

“Биз неврологик зарар етмаганмикан деган хавотирда эдик“, дейди доктор Ардуго. - Чунки юрак 6 соатга тўхтаб, кейин яна ҳаётга қайтган инсон ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ эди бугунга қадар...“.

Одрининг ўзи эса бу олти соатни эслай олмайди.

Аммо ҳозир кўпроқ китоб ўқиётгани, баданнинг бу қадар кескин совиб кетиши ҳолатини ўрганаётганини айтади.

Шунингдек, қутқарувчилар ва шифокорлардан миннатдор.

“Тирик қолишим мўъжиза...Шифокорлардан миннатдорман“, дейди у.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019