Юксак натижаларга эришилди

23:21 12 Октябр 2019 Спорт
1139 0

Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати спортчи-ёшлари Жиззах шаҳрида юнон-рум, эркин ва аёллар кураши бўйича 2003-2004-йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ҳамда оғир атлетика бўйича 2005-йилда туғилган ва ундан кичик бўлган ўсмирлар ўртасида Хива шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати мусобақаларида юқори натижаларни қўлга киритиб қайтишди.

Беллашув якунларига кўра, оғир атлетикачилардан Дониёр Эрматов, Миркомил Хошимов, Нурбол Абдурашидов, АброрбекМаъруфбеков, Қудратбек Салимжонов, Имомиддин Ражапбоевлар ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни эгаллашди.

Юнон-рум курашида эса, Илёсжон Тўлқин ўғли, Александр Назаров, Абдулазиз Рахмановлар спорт шоҳсупасининг биринчи поғонасига кўтарилишди.

Ифтихорбек Ўтбасаров, Жавохирбек Қаҳрамонов, Абдуллоҳ Ишонхўжаев, Абдуназир Қўчқоралиевлар эса 2- ва 3- ўринлар соҳиби бўлишди.

Ғолиб спортчилар олтин медаль, 1-,2-,3- даражали диплом билан тақдирланишди.

Шодиёр Мутаҳаров,
(Халқ сўзи)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019