Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига ҳар ойда қўшимча тўлов тўланади

11:05 04 Сентябр 2019 Жамият
720 0

Иллюстратив фото

Қонунчиликка кўра, ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига 2015 йилнинг 1 майидан бошлаб, ҳар ойда қўшимча тўлов тўлаш белгиланган бўлиб, ҳозирда мазкур тўлов миқдори 223 минг сўмни ташкил этади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали маълумот берди.

Бунда:

100 ёшга тўладиган фуқароларнинг пенсиясига қўшимча тўлов шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар ойда ариза тақдим этмасдан қўшиб тўланади;

қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?