Япония ва Жанубий Кореяда Бухоро ҳақидаги биринчи “Guidebook” чоп этилди 

11:52 17 Декабрь 2019 Welcome to uzbekistan
531 0

Япониядаги Globe Trotter Guidebook ва Жанубий Кореядаги Cartographiya нашриётлари вакилларининг Ўзбекистон, жумладан, Бухоро вилоятига амалга оширган ташрифи натижасида жорий йилнинг ноябрь ойи сўнггида Bukhara Travel Guide Book китобининг япон тилидаги илк нашри минг нусхада чоп этилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
 

Ўз навбатида, World friends Korea ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Бухоро давлат университетининг ўзаро ҳамкорлигидаги бу йўналишда олиб борилаётган кенг кўламли тадбирлар нафақат Бухоро, балки мамлакатимиз бўйлаб ҳам туризмни ривожлантириш ва сайёҳлар оқимининг ошишида муҳим аҳамият касб этади.
 

Маълумот ўрнида, мазкур китобда вилоятнинг бой сайёҳлик салоҳияти мукаммал акс эттирилган. Хусусан, шу мақсадда унда барча тарихий маданий мерос объектлари ва муқаддас Етти пир зиёратгоҳлари, ҳудуднинг гастрономик ва экотуризм салоҳияти, миллий қадриятлари ва байрамларига кенг ўрин берилган. Тўпламда 4 та қисмдан иборат махсус хариталар ҳам кўрсатиб ўтилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?