Янги Зеландиядаги масжидларда отишмалар содир этилди, 27 киши ҳалок бўлди

12:25 15 Март 2019 Дунё
683 0

Ан-Нур масжиди / Фото: Google Maps

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги иккита масжидда жума намозидан кейин содир этилган отишма оқибатида 27 киши ҳалок бўлган. 30 га яқин одам ярадор ҳолатида шифохонага етказилган. Бу ҳақда маҳаллий Otago Daily Times нашри хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, қуролланган кишилар маҳаллий вақт билан соат 13:45 да ёнма-ён жойлашган Ан-Нур ва Линвуд масжидига бостириб кирган, чиқиш эшикларини ёпиб, намозхонларни ўққа тута бошлаган. Отишма содир бўлган вақтда масжидда мос равишда 200 ва 300 га яқин қиши бўлган. Қотиллар ўзларининг мазкур ишларини Facebook ижтимоий тармоғи орқали жонли эфирда намойиш этиб турган.

Фото: Reuters

Бундан ташқари, босқинчилардан бири ҳужум олдидан интернетда 37 саҳифалик манифест эълон қилиб, унда ўз режалари ҳақида маълум қилган.

Маҳаллий полиция босқинчилардан бири ушланганини маълум қилган. Полиция комиссари Майк Бушнинг таъкидлашича, шаҳарда бошқа босқинчилар бўлиши мумкин. Крайстчерч аҳолисига уйларини тарк этмаслик тавсия қилинган, мактабларда машғулотлар бекор қилинган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019