Янги рукн: Китоб сеҳри

18:05 31 Июль 2019 Маданият
195 0

Мамлакатимизда китобхонлик давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарори бу борада муҳим дастуриламал вазифасини ўтамоқда. Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг тўртинчи банди ҳам айнан китобхонлик маданиятига бағишланган.

Кўп минг сонли ўқувчиларимиз талаби ҳамда ижтимоий сўровнома натижаларига асосан, www.xs.uz электрон сайтимизда “Китоб сеҳри” рукнини ташкил этишга қарор қилдик. Мазкур саҳифа орқали ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан баҳраманд бўлиб боришингиз мумкин.

Саҳифамизнинг илк мақоласида “Ўрхун Энасой ёдгорликлари”га эътибор қаратилган. Мухтасар айтганда, саҳифамиздан ўрин оладиган материалларимизни кузатиб боринг, фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг. Бу — биз учун жуда муҳим.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019