Янги энергия қувватлари саноат ривожига таянч бўлади

Тахиатош иссиқлик электр станциясида ҳар бири 230-280 мегаватт қувватга эга бўлган иккита буғ-газ қурилмаси барпо этилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга сафари чоғида мазкур инвестиция лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
- Мамлакатимизда саноатни ривожлантириш борасида катта марра олганмиз, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этяпмиз. Булар учун аввало мустаҳкам инфратузилма керак. Бу лойиҳа Қорақалпоғистон ва Хоразмда энергия таъминотини яхшилаш, аҳолига куз-қиш мавсумида ҳам узлуксиз электр қуввати етказиб бериш учун жуда муҳим, - деди давлатимиз раҳбари.
Бундай стратегик ишлар бошқа ҳудудларда ҳам амалга оширилмоқда. Хусусан, Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қурилмоқда, Навоий иссиқлик электр станцияси ва Фарғона иссиқлик электр маркази модернизация қилинмоқда.
Тахиатош иссиқлик электр станцияси уларнинг тўртинчиси.
Президентимизнинг 2017 йил 11 сентябрдаги қарори асосида амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 678,2 миллион долларни ташкил этади. Иккита буғ-газ қурилмасининг ишга туширилиши натижасида станциянинг умумий қуввати 730 МВтдан 1003 МВтгача ошади. Йилига 488,6 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилади. Шунингдек, йиллик сув сарфи 293 миллион куб метрга камаяди. Юзга яқин янги иш ўрни яратилади.
Тахиатош ИЭСда биринчи буғ-газ ускунаси жорий йил ноябрда, худди шундай қувватга эга иккинчи ускуна кейинги йил январда ишга туширилади.
Лойиҳа Жанубий Кореянинг “Hyundai Engineering Co. Ltd.” ҳамда “Hyundai Engineering & Construction Co. Ltd.” компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари мазкур компаниялар вакиллари билан суҳбатлашди.
Шу билан Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи якунланди.
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда яна бир янги енгил автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Нархи 270 млн. сўмдан бошланади (ФОТО)
- Эркинжон Турдимов: “Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак”
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- Фарғонада бензиннинг нархи ўн минг сўмга чиқиб кетди. Савдо фақат нақд пулда амалга оширилмоқда
- “Российская газета”: “Шарқий экспресс”. Ёхуд Ўзбекистонда кадрлар сиёсати ва туризм инфратузилмаси қай аҳволда? Мутасаддилар жавоб берди
- Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва журналистлар ўртасидаги можаро бўйича баёнот берди
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
02 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: