Янги айфон моделларининг нархи қанча?

17:15 23 Сентябр 2019 Дунё
466 0

20 сентябрдан бошлаб бутун дунёда iPhoneʼнинг янги моделлари сотувга чиқди. Уларнинг тақдимоти Apple томонидан 10 сентябрь куни бўлиб ўтган эди. Репост манбаси Ўзбекистонда iPhone 11 Pro ва 11 Pro Max маркалари нархини аниқлади.

Сотувчилар ва дилерларнинг тан олишича, iPhone 11 мамлакатимиз харидорлари ўртасида катта машҳурликка эришмади ва расталарда жуда кам учрамоқда.

Ушбу моделнинг асосий ўзига хослиги – орқа панелдаги учта камераси мавжудлигидир. Уларнинг барчаси 12 мегапикеслли бўлиб, бироқ линзалари ҳар хил(кенг, жуда кенг ва телефото). Ҳар бир объектив ўз апертураси ва фокус масофасига эга. Pro Max эса 6,5, Pro эса 5,8 дюйм диагоналлик экранга эга.

iPhone 11 Pro батареяси iPhone Xsʼга нисбатан тўрт соат, Xs Maxʼдан беш соат кўп ишлайди.

iPhone 11 Pro и 11 Pro Maxʼга A13 Bionic процессори қўйилган. У сониясига миллиард амалиётни бажаради. Олдинги авлодига нисбатан тезлиги 15-40 фоиз оширилиб, энергия сарфи 20-30 фоиз камайтирилган.

АҚШда iPhone 11 Pro —999, iPhone 11 Pro Max эса 1099 доллардан сотиляпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019