Яндекс Хариталарида Ўзбекистон манзаралари пайдо бўлди

11:31 14 Декабрь 2019 Welcome to uzbekistan
772 0

Фото: Яндекс

Яқиндан бошлаб Яндекс Ўзбекистон манзараларини интернет тармоғида нашр этди. Жорий йилнинг кузида Панорам мобил - томида махсус фото ускунаси бўлган машина республика бўйлаб саёҳатга чиқди. У Тошкент, Бухоро, Нукус, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз кўчалари ва диққатга сазовор жойларини суратга олди. Шунингдек, Қорақалпоғистон бўйлаб саёҳатни амалга оширди: фото камералар нигоҳидан Устюрт платоси, Орол бўйидаги тузли ботқоқ ва Aмударё соҳилидаги қадимий аҳоли пунктлари ҳам четда қолмади. Манзараларни Яндекс хариталарида кўриш мумкин. Энди ушбу жойларни виртуал тарзда сайр қилиш имконияти пайдо бўлди.


Мазкур панорамалар маҳаллий аҳолига таниш бўмаган ҳудудлар бўйлаб экскурсиялар амалга оширишни режалаштиришга, туристларга эса - саёҳатга янада яхшироқ тайёргарлик кўришга ёрдам беради. Суратлардан транспортнинг ўтиши қийин бўлган жойларда ҳаракатланиш бўйича тавсиялар билан танишишингиз, мўлжални белгилашингиз ва диққатга сазовор жойларнинг кўринишини олдиндан билиб олишингиз мумкин: масалан, Самарқанддаги Гўри-Aмир мақбараси, Бухородаги Aрк қалъаси ёки Қадимий Хивадаги карвон-саройларни. 
 

“Биз манзараларни октябрь ойининг ўрталаридан ноябрь ойининг бошларига қадар суратга олдик: ушбу вақтда жазирама иссиқ ҳам бўлмайди, ёруғлик ҳам куз иқлимидек юмшоқ эди“, - дейди Яндекснинг Ўзбекистон бўйича минтақавий директори Евгений Лукянчиков. —Суратга олиш жараёнига олдидан жиддий тайёргарлик кўрилган. Ўзбекистон қадимий обидалар ва бетакрор табиий ландшафтларга бой замин бўлганлиги сабабли биз панорамалар иложи борича кўпроқ диққатга сазовор жойларни қамраб олишини инобатга олдик. Маршрутни тузиш ва саёҳатни ташкиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси яқиндан ёрдам берди. Суратга олишда кўрсатган ёрдамлари учун улардан миннатдормиз.“
 “Яндекс хариталар - Ўзбекистон шаҳарларининг кўча панорамаларини қамраб олган энг йирик географик ахборот хизматларидан бири. Суратларда мамлакатнинг диққатга сазовор жойларини, жумладан, ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатидаги объектларни кўришингиз мумкин, улар сирасига Ичан-Қалъа, Шаҳрисабзнинг тарихий марказини келтириш мумкин. Дунёнинг исталган бурчагидан юртимизни кузатиш имкониятига эга бўлган панорамалар Ўзбекистонга саёҳат қилишни режалаштирганлар учун ёрдам беради.“, - деди Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Тадбиркорлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Иброҳим Барнайев. 
 


 Яндекс суратга олиш гуруҳининг Ўзбекистонга сафари чоғида деярли 295 минг фотосурат олинди, улардан эса 73 мингдан ортиқ думалоқ панорамалар ҳосил бўлди. Тасвирга олишнинг умумий масофаси икки минг километрдан ошади. Aвтомобилда ҳаракатланишнинг иложи бўлмаган жойларда операторлар камерани штативга ўрнатиб, пиёда юришди. Мисол учун, Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи ва Тошкент шаҳридаги янги “Tashkent-City” боғини тасвирга олиш ишлари шу тарзда амалга оширилди. Шу кунга қадар Яндекс хариталарда умумий ҳисобда Россия, Aрманистон, Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон, Украина ва Туркиянинг тўрт миллиондан ортиқ панорамалари нашр қилинган. Бу ерда ҳам шаҳарлар, ҳам табиатнинг диққатга сазовор жойларининг бетакрор манзарасидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Байкал кўли, Карелия шаршаралари, Кавказ тоғлари, Aрктика ороллари ва ҳатто сайёранинг энг баланд чўққиси - Эверест. Панорамаларни yandex.ru/maps ва Яндекс хариталар иловасида кўриш мумкин. Сайт эгалари AПИ Хариталардан фойдаланиб, ҳар қандай панорамани ўз манбаларига жойлаштириш имкониятига эга. 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?