Владимир Зеленский экзит-пол ҳисоб-китобларига кўра, Украинадаги президентлик сайловларида ғалаба қозонди

10:32 22 Апрель 2019 Дунё
710 0

Украинада президентлик сайловларининг иккинчи турида овоз бериш жараёни якунланди.

Миллий экзит-пол маълумотларига кўра, шоумен Владимир Зеленский президентлик сайловларида ғолиб бўлди. Маҳаллий вақт билан 18:00гача (Тошкент вақти билан соат 20:00) ўтказилган сўровномалар натижаларига кўра, у 73,2 фоиз овоз олган, сайловдаги иккинчи номзод, Украинанинг амалдаги президенти Пётр Порошенкони эса сайловчиларнинг 25,3 фоизи қўллаб-қувватлаган.

Зеленский учун ҳаммадан кўпроқ Украина шарқидаги областлар овоз берган - Донбасс атрофидаги ҳудудларда у 87,7 фоиз овоз олишга эришган. Унга нисбатан камроқ овоз мамлакат ғарбида берилган - 57 фоиз. Порошенкони ғарбдаги сайловчилар нисбатан яхшироқ қўллаб-қувватлашган - 41,3 фоиз.

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловда давомат 63 фоизни ташкил қилди. Днепропетровск, Запорожье ва Полтава областларида сайловчилар нисбатан фаолроқ бўлишди.

Миллий экзитпол халқаро ташкилотлар томонидан молиялаштирилади ва сиёсий кучлар ёки номзодлар таъсирида бўлмайди. Ташкилот ходимлари сайлов участкасида овоз бериб чиққан ҳар 12-сайловчидан интервью олиб, унинг танловига қизиқади. Сўровномалар шифохоналар, қамоқхоналар, ҳарбий қисмлар ва хориждаги сайлов участкаларида ўтказмайди, шунингдек, уйда туриб овоз берган сайловчилардан фикр олинмайди.

Украина миллий полицияси овоз бериш жараёнида мингдан ортиқ қоида бузилишларини қайд этган, аммо буларнинг ҳеч бири сайлов натижасига таъсир кўрсатувчи қоидабузарликлар бўлмаган.

Ўз навбатида Порошенко Зеленскийнинг ғалабасини тан олган. У экзит-пол натижалари чиққанидан кейин рақибига қўнғироқ қилиб, уни табриклашини айтган. “Мен келаси ойдан мамлакат президенти лавозимини тарк этаман. Украиналикларнинг аксарияти шундай бўлишини хоҳлади ва мен уларнинг бу қарорини қабул қиламан”, деди Порошенко.

Ҳозирча бу борада расмий маълумотлар йўқ. Сайлов натижалари ҳисоблаб чиқилгач, расман эълон қилинади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019