Валютафурушларни қонунийлаштириш қора бозорни йўқ қилади

12:15 31 Июль 2019 Иқтисодиёт
307 0

Москва давлат университети иқтисодий факультетининг иқтисодий сиёсат тадқиқот маркази директори, иқтисодий фанлар номзоди Олег Буклемишев Ўзбекистон валюта режимининг либерализацияси қора бозорга қандай таъсир қилади деган савол юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси, Банк-молия академиясининг ходими Дилшод Раҳмонов валютафурушларнинг фаолиятини қонунийлаштиришни таклиф қилганди.

Депутат бу ташаббус билан партиянинг сайловолди дастурини муҳокама қилиш жараёнида ўртоқлашди.

Раҳмонов валютафурушларнинг мақомини ўзгартириш ҳисобига жиноятчилик сони камайган давлатларни мисол сифатида кўрсатиб ўтди.

Олег Буклемишев валюта режимини либералицияси қора бозорни йўқ қилиш учун энг яхши чора деб ҳисоблайди.

Бундай тажриба кўплаб хорижий мамлакатларда қўлланилган. Бу мамлакатлар ҳудудида қора бозорлар умуман йўқ, чунки у ерда валюта фаолияти қонуний тартибда амалга оширилади.

Бундан ташқари, бу ташаббусни қисқа вақт ичида амалга ошириш мумкин. Шунда миллий валюта мустаҳкамланади, фуқаролар эса ўз маблағларини унда хотиржам сақлайди. Акс ҳолда ҳеч қандай тақиқловчи чоралар ноқонуний валюта операцияларини йўқ қилишга ёрдам бермайди.

2017 йил валюта ислоҳотидан кейин Марказий банк валюта бозордаги ҳолатни барқарорлаштиришга эришди, бироқ миллий валюта жаҳон валюталарга нисбатан ўз позицияларини йўқотмоқда. Бироқ курсдаги ўзгаришлар мавсумий бўлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019