Узоқ танаффусдан сўнг Исмоил Жўрабековдан эксклюзив интервью

22:50 04 Февраль 2019 Afisha
5399 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Узоқ танаффусдан сўнг “Халқ сўзи”га Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор, сув хўжалиги соҳасининг йирик мутахассиси Исмоил Жўрабеков эксклюзив интервью берди.

Соҳа фахрийси ўз суҳбатида Орол денгизи қандай ва нима учун қуригани, бу фожиага олиб келган тушунарсиз қарорлар, денгиз “тақдири”ни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этган хатолар, шунингдек, бой берилган улкан кўлни тиклаш мумкинми ёки йўқ эканлиги хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Қуйида эксклюзив интервьюдан бир нечта иқтибосларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1971 йили Мўйноққа катта йўлдан боргандик, ўшанда ҳали йўлнинг ўнг ва сўл тарафидан соҳилга тўлқинлар урилиб турарди. Аммо 1972 йили сув қирғоқни тарк этаётгани сезила бошлади. Энг оғир давр эса 1979-1980 йилларга тўғри келди, ўша пайтда денгиз қирғоқдан жуда ҳам тез узоқлашди, бу узоқлашиш ҳатто йилига 15 — 20 километрни ташкил этган эди.

Биз Оролни йўқотаётганимизни қачон тушуниб етдик? Ўшандаёқ бизга маълум эдики, бунчалик кўп ерни ўзлаштириш оқибатида бу кўлга сув етиб бормайди. Шуни билатуриб нега бу йирик лойиҳага қўл урдик. Бунинг ўзига яраша бир нечта сабаблари бор эди...

Ўзбекистонда ҳамма “юқори”нинг буйруқларини сўзсиз бажараверган, деб ўйламаслик керак. Орол денгизига сув етиб бормаслиги аниқ бўлгач, мамлакатнинг Шароф Рашидов бошчилигидаги ўша пайтдаги раҳбарияти бу масалани собиқ иттифоқ раҳбариятига кўтариб чиқди. У ерда бизни жиддий эшитишди, жиддий қабул қилишди ва якунда Сибирь дарёларининг маълум бир қисмини Ўрта Осиё ва Қозоғистонга йўналтириш қарорига келинди. Агар йилига 17 кубокилометрдан сув йўналтирилса, бу минтақани ялпи офатдан асраб қолиши ҳамда янги ерларни ўзлаштиришда Амударё ва Сирдарёга тушаётган “юк”ни камайтириб, Оролни тўлдириши мумкинлиги ҳисоблаб чиқилганди. Ва бу борада ишлар бошланиб ҳам кетди. Аммо...

...узоқ вақт мобайнида эътиборсиз қолгани боис йиллар давомида машаққатли меҳнатлар эвазига эришилган барча нарса вайрон бўлди. Оқибатда бугун биз мелиоратив аҳволи издан чиққан 600 минг гектар ерга “эга”миз. Шундан 200 минг гектари айни пайтда фойдаланишга мутлақо яроқсиз ҳолга келган.

Қизиқарли суҳбатнинг тўлиқ матнини газетамизнинг навбатдаги сонларидан бирида, веб-сайтимиз орқали эса тез фурсатда ўқишингиз мумкин. Биздан узоқлашманг!


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019