UzAuto Motors янги модели Trailblazer Таиланддан олиб келинади

11:44 04 Ноябрь 2019 Иқтисодиёт
880 0

UzAuto Motors (собиқ GM Uzbekistan)нинг янги моделлар қаторидан жой олган Chevrolet Trailblazer автомобили Таиланд олиб келинади. Бу ҳақда General Motors расмий сайтида маълум қилинган.

Trailblazerʼни Ўзбекистон учун ишлаб чиқариш GM Thailand томонидан октябрь ойининг сўнгида бошлаб юборилган. Компанияга кўра, унинг сотуви тез орада бошланиши режалаштирилган.

GM компаниясининг Жанубий-Шарқий Осиёдаги вакили Эктор Вильярреалнинг ишонч билдиришича, “ўзгарувчан йўл шароитлари мустаҳкам ва ишончли, аммо айни пайтда қулай тўлиқ ғилдиракли SUV талаб қиладиган Ўзбекистонда Trailblazer оммабоп машинага айланади”.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон жаҳон стандартидаги автомобилга эга бўлади, чунки Таиландда автомобиль ва двигатель ишлаб чиқаришда GM заводлари ишлаб чиқариш сифати бўйича дунёдаги энг яхши кўрсаткичларга эга заводлардан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида “GM Uzbekistan”нинг учта янги модели — “Chevrolet Trailblazer”, “Equinox” ва “Traverse” моделларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш режалари ҳақида хабар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?