UzAuto Motors автомобиль русумларини кўпайтирган ҳолда акциясини давом эттиради

10:12 02 Июнь 2020 Иқтисодиёт
1188 0

Бу ҳақда компания маълум қилди.
Қайд этилишича, UzAuto Motors компанияси харидорларга автомобиль харидида қулайлик яратишни давом эттиради. 
Эндиликда компания тақдим этаётган қулай акция доирасида Cobalt ҳамда Malibu 2 Turbo автомобилини ҳам муддатли тўлов шартлари асосида харид қилишингиз мумкин.

"Акция доирасида қуйидаги автомобилларни кўрсатилган даврлар мобайнида ойма-ой тўлаш эвазига муддатли тўлов асосида харид қилиш мумкин:*

— Spark MT — 2,0 млн сўмдан (12 ой)

— Spark АT — 2,3 млн сўмдан (12/24 ой)

— Nexia AT — 2,6 млн сўмдан (12/24 ой)

— Cobalt AT — 2,8 млн сўмдан (12/24 ой)

— Tracker MT/AT — 3,8 млн сўмдан (18/30/36 ой)

— Malibu 2 Turbo — 5,1 млн сўмдан (18 ой)

— Malibu 1,5 Turbo — 5,6 млн сўмдан (18/30/36 ой)

— Trailblaizer — 4,9 млн. сўмдан (24/30/36 ой)

Акциянинг асосий шартлари:

— Бошланғич тўлов: автомобиль нархидан 40% дан 70% гача;

— Тўлов муддати: 12 дан 36 ойгача.

— Акция амал қилиш муддати: 2020 йил 15 июнь (ушбу сана ҳам киради).

‼️Диққат: ойма-ой тўланадиган сумма бошланғич тўлов ҳажми ҳамда муддатли тўлов даврига қараб ўзгариб боради.

Акция жисмоний ва юридик шахслар учун амал қилади.

Батафсил маълумотларни компаниянинг Call-Маркази +998 78 141-77-77 ҳамда расмий дилерларидан олишингиз мумкин.

*Акция доирасида қатнашаётган автомобилларнинг нархлари муддатли тўлов эвазига амалдаги нархлардан фарқ қилиши мумкин" дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?