Уйқусизликни келтириб чиқарадиган маҳсулотлар қайсилиги айтилди 

11:47 14 Декабрь 2019 Lifestyle
472 0

Фото: Спутник

 

Тозаланган углеводлар миқдори юқори бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш уйқусизлик хатарини оширади. Колумбия университети ҳузуридаги шифокорлар ва жарроҳлар коллежи тадқиқотчилари худди шундай хулосага келишди, деб хабар берди Спутник MedicalXpress манбасига асосланиб.

Илмий иш муаллифлари климакс ҳолатини бошдан кечираётган 50 мингдан ортиқ аёллар томонидан тақдим этилган овқатланиш рациони тўғрисидаги маълумотларини таҳлил қилишган. Улар хулосаларига кўра, шакар, оқ нон ва гуруч қондаги шакар таркибини оширар ва бу уйқусизлик келиб чиқишининг сабабларидан бири ҳисобланар экан.

Мутахассис сўзларига кўра, организм қондаги шакар миқдорини камайтириш учун инсулин ишлаб чиқаради. Бу эса организмда гормонлар миқдори, шу жумладан, адреналик ва кортизол ошишига олиб келиши мумкин. Айнан шундай ҳолат уйқу меъёри бузилишига сабаб бўлади.

Олимлар овқатланиш рационига мева ва сабзавотларни киритишни маслаҳат беришмоқда, чунки улар уйқуга ижобий таъсир кўрсатар экан.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019