Twitter жорий йилда энг кўп муҳокама қилинган мавзулар ва шахслар номларини эълон қилди

13:38 11 Декабрь 2019 Дунё
88 0

Twitter ўтаётган йилдаги энг кўп муҳокама этилган янгиликлар мавзулари ўнталигини маълум қилди. Уларнинг орасидан Нотр-Дамдаги ёнғин, Brexit, Японияда охирги бир неча ўн йилда юз берган энг кучли Хагибис тўфони, Амазонка ўрмонларидаги ёнғинлар, Гонконгдаги норозилик намойишлари, иқлим норозиликлари, Янги Зеландиядаги Крайстчерч шаҳрида амалга оширилган террорчилик ҳаракати ва АҚШдаги демократларнинг сайловолди дебатлари жой олди.

АҚШ президенти Дональд Трамп, ушбу давлатнинг собиқ раҳбари Барка Обама, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, АҚШ вакиллик палатаси аъзоси Александрия Окасио-Кортес, Бразилия президенти Жаир Болосонару, сенатор Берни Сандерс, АҚШнинг собиқ биринчи хоними Хиллари Клинтон, АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Россия президенти Владимир Путин эса энг кўп муҳокама марказида бўлган сиёсатчилар қаторида эътироф этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019