Туркияда бугундан истироҳат боғлари ва ресторанлар очилди

21:37 01 Июнь 2020 Дунё
180 0

Туркияда коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун жорий қилинган чекловлар секинлик билан бекор қилинмоқда.

Бу мамлакатда 1 июндан бошлаб ресторанлар, кафелар, истироҳат боғлари, спорт заллари, сузиш ҳавзалари, соҳиллар, музейлар, кутубхоналар очилди ҳамда шаҳарлараро ҳаракатланишга қўйилган тақиқлар олиб ташланди.

Шунингдек, болалар боғчалари ва кекса ҳамда ногиронларга кўмак бериш марказларининг фаолиятига ҳам рухсат берилган.

Мамлакатда маҳаллий рейсларга рухсат берган Туркия кейинги ҳафтадан халқаро рейсларни ҳам очишни режалаштирмоқда.

Аммо 18 ёшга тўлмаганлар ва 65 ёшдан ошганлар учун чекловлар сақланиб қолинади.

Расмийлар ҳозирда мамлакатдаги эпидемиологик вазият назоратга олинганини айтишган.

Туркияда 163 942 нафар одам коронавирусга чалинган бўлиб, уларнинг 4540 нафари вафот этган. 127 973 киши тузалган, ҳозирда 31 429 киши касалхоналарда даволанмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?