Туризм соҳасида хизмат кўрсатишга оид янги талаблар жорий этилади

21:00 20 Май 2020 Welcome to uzbekistan
542 0

Мамлакатимизда туризм соҳаси ва объектларида халқаро хавфсизлик стандартларини жорий қилиш, соҳада юқори сифатли хизмат кўрсатишни таъминлашга доир фаолиятни такомиллаштириш режалаштирилган.

Хусусан, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) билан сайёҳларга хизмат кўрсатишда хавфсизликка оид янги талаблар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоконференция ҳам айни шу мақсадга қаратилган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Онлайн мулоқотда Ўзбекистон отельерлар уюшмаси, Аэронавтика федерацияси ва Гастрономик туризм ассоциацияси вакиллари иштирок этди.

Видеоконференцияда санитар-гигиеник хавфсизликни таъминлашда янги стандартларни жорий қилиш масаласи муҳокама қилинди. Хусусан, Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг “ISO 22000:2018” (озиқ-овқат маҳсулотлари халқаро хавфсизлиги) стандартига мувофиқ технологияларни жорий қилишда ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Маълумот ўрнида, “ISO 22000:2018” озиқ-овқат маҳсулотлари халқаро хавфсизлик тизими моделига “HACCP” хавфсизлик тамойиллари белгиланган. Бу хавф таҳлили, муаммоли назорат нуқталарини аниқлаш ва “НАССР” режаларини ишлаб чиқишдан иборат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?