Транспорт воситаси бошқаруви вақтида ниқоб тақмай ҳаракатланиш мумкинми?

21:33 25 Март 2020 Жамият
162 0

Фото: yhxbb_uz

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Ш.Ғиёсов навбатдаги брифинг чоғида транспорт воситаси бошқарувида тиббий ниқоб тақиш шартлари тўғрисида маълумот берди.

“Сиз ўз автомобилингизни бошқараётганда тиббий ниқобсиз бўлишингиз мумкин, агар машинада бошқа йўловчи бўлмаса.

Агар таксида йўловчи бўлса, ҳайдовчи тиббий ниқобда бўлиши шарт.

Агар машинадаги йўловчи қариндошингиз ёки яқин одамингиз бўлса, ақл билан иш тутиш керак. Масалан, мен ҳозир ниқобдаман, чунки бу ерда одамлар кўп. Жамоат жойларида ҳамиша бошқа одамлар бўлади ва тиббий ниқоб тақиш шарт”, дея изоҳлади Ш.Ғиёсов.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019