Трамп яна бир мамлакатдан АҚШ қўшинларини олиб чиқишни режалаштирмоқда

22:53 14 Октябр 2020 Дунё
180 0

АҚШ президенти Доналд Трамп аскарларни уйга қайтариш ҳақидаги сайловолди ваъдасини бажариш учун Сомалидан Америка қўшинларини олиб чиқмоқчи, деб хабар бермоқда “Bloomberg”.

Қайд этилишича, Оқ уй раҳбари бу ғояни аллақачон ўз маслаҳатчиларига айтган, Пентагон эса Африка давлатидан ҳарбий хизматчиларни олиб чиқиш режасини тайёрлашга киришган.

Аммо мутахассислар АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетиши «Аш-Шабаб» радикал гуруҳининг минтақадаги позицияларини кучайтириши мумкинлигидан хавфсирашмоқда.

Ҳозирги кунда Сомалида 650 дан 800 тагача Америка аскарлари, шу жумладан, маҳаллий қўшинни тайёрлашда ёрдам бераётган махсус кучлар мавжуд. Терроризмга қарши курашда жалб қилинган қўшимча кучлар уч йил олдин Трампнинг буйруғи билан Сомалига юборилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?