Трамп G7 саммитини кузга қолдирди ва унга Россияни ҳам чақирмоқчи

15:49 31 Май 2020 Жамият
229 0

АҚШ президенти Доналд Трамп G7 саммитини коронавирус пандемияси сабабли кузга кўчирди ва унга Россия, Жанубий Корея, Австралия ва Ҳиндистонни таклиф қилмоқчи.

Трампнинг фикрича, гуруҳнинг ҳозирги формати эскирган. Президент бу ҳақда 30 май куни эълон қилди.

“Мен «еттилик" дунёда юз бераётган ҳодисаларни тегишли равишда ҳал қилаётганини кўрмаяпман”, деб айтган Трамп журналистларга.

Оқ уй матбуот хизматининг маълум қилишича, АҚШ «еттилик» учрашувида аъзо давлатлар билан Хитойни муҳокама қилиш” истагида.

Аввалроқ АҚШ 10 июнга режалаштирилган G7 саммитини июнь охирига кўчириши маълум қилинганди.

Айни вақтда G7 таркибига АҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия, Канада, Германия ва Япония киради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?