Тожикистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 мингдан ошди

23:49 01 Июнь 2020 Дунё
206 0

Тожикистонда 1 июнь ҳолатига кўра COVID-19 билан касалланганлар сони 4013 кишига етди. Бир суткада 83 кишида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Соғайганлар сони 2089 нафар бўлиб, 1814 киши даволанмоқда.

47 киши касалликдан вафот этган бўлиб, бу кўрсаткич беш кундан бери ўзгармади.​

Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакатдаги 85 та касалхонага 7500 нафар шифокор ва 25 минг нафар ўрта тиббиёт ходимлари сафарбар қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?