Тожикистон Роғун ГЭСи қуриб битказилиши учун Жаҳон банкидан ёрдам сўради

17:18 10 Апрель 2019 Дунё
1062 0

Тожикистон Миллий банки раисининг биринчи ўринбосари Ж.Нуралиев Жаҳон банки катта иқтисодчиси Гоар Гюлуман ва ЖБнинг Тожикистондаги ваколатхонаси бошлиғи Ян Питер Олтерс билан учрашувда ана шундай илтимос билан чиққан. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Ж.Нуралиев мулоқот давомида Роғун ГЭСи “минтақа давлатларини арзон электр энергияси билан таъминлаш йўлида” муҳим минтақавий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган. У Жаҳон банки вакилларига Роғун гидроузели қурилиши лойиҳасини амалга оширишни давом эттириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилишга кўмак беришларини сўраб мурожаат қилган.

Ҳозиргача Тожикистон ушбу гидроэлектр станциясини ўз маблағлари ҳисобига бунёд этяпти. Мамлакат молия вазирлиги маълумотига кўра, мазкур мақсадлар йўлида 2019 йилда мамлакат бюджетидан 2 млрд. 100 млн сомони (222 млн. АҚШ доллари) йўналтирилган. Ўтган йилда эса бунинг учун 4,7 млрд. сомони сарфланган бўлса, шундан 3,4 млрд. сомониси бюджет маблағлари, қолган Тожикистонга ажратилган евробондлар ҳисобидан қопланган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил сентябрь ойида Тожикистон океан ортидаги жаҳон бозорида 500 миллион АҚШ долларига тенг давлат қимматбаҳо қоғозларининг биринчи партиясини муваффақиятли сотган эди. Ўшанда облигацияларнинг фойда фоизи йилига7,125 фоизни ташкил этди. Мамлакат ичкарисида сотилган Роғун ГЭСи акцияларидан 980 млн. сомони миқдорида маблағ келиб тушган. Уларнинг катта қисми гидроэлектр станцияси учун асбоб-ускуналар сотиб олиш учун ишлатилди.

Маълумот учун, Роғун ГЭСи 6 агрегатдан иборат бўлади. У фойдаланишга топширилганидан сўнг бир йилда17 млрд. кВт. энергия ишлаб чиқарилади. Мамлакат расмийларининг фикрича, бу нафақат Тожикистонни арзон электроэнергия билан таъминлашга, балки қўшни Афғонистон ва Покистонга ҳам электр энергияси экспорт қилишга имкон беради.

Жаҳон банкининг Тожикистондаги ваколатхонаси раҳбари Ян Питер Олтерс ўз навбатида ЖБ Роғун ГЭСи қурилиши лойиҳасини қўллаб қувватлаши, чунки бу мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беришини билдирган.

“Ушбу масалани ҳал қилишда мазкур лойиҳа келтириб чиқариши мумкин бўлган молиявий хатарларини бартараф этиш учун мамлакат иқтисодий моделини модернизация қилиш йўлларини стратегик муҳокама қилишни ташкил этиш, хусусий сектор фаолияти, энергетика ва бошқа тармоқларда янги технология ва усуллардан фойдаланишни рағбатлантириш лозим”, - деган у.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019