Тошкентдаги Президент мактабига фотосаёҳат

17:23 12 Сентябр 2019 Жамият
2746 0

Яқинда Тошкент шаҳрида Президент мактаби ўз фаолиятини бошлади. Фотомухбиримиз Ҳасан Пайдоев ушбу таълим масканига ташриф буюриб, ундаги таълим жараёнларини суратга муҳрлади.

Мазкур ўқув маскани тузилиш жиҳатдан анъанавий мактаблардан фарқли равишда ихчам ва билим олишга қулай. Мактаб 168 ўринли бўлиб, 12 та синфхона, 2 тадан информатика ва инглиз тили хоналари, физика, кимё, биология лабораториялари, ётоқхона, ошхона, хорижлик ўқитувчилар учун 15 ўринли меҳмонхона мавжуд.

Барча хона замонавий ўқув ускуналари ва инновацион технологиялар билан жиҳозланган. Спорт зали, сузиш ҳавзаси, футбол майдони қурилишига ҳам инновацион ёндашилган. Айниқса, ўзида замонавий қулайликларни мужассам этган ётоқхона ўқувчиларга оила муҳитидагидек яшаш ва дарс қилиш имконини беради.

 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?