Тошкентда яна бир муз саройи қурилади

17:02 09 Март 2020 Спорт
181 0

Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида муз спорти ҳамда замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари мажмуасини қуриш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама этилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Лойиҳага кўра, пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани Беруний шоҳ кўчасида 2020 йил 1 сентябрга қадар қишки спорт турлари (фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг ва бошқа) бўйича мусобақалар ўтказиш, кўргазмалар ҳамда форумлар ташкил этишга мўлжалланган замонавий муз саройи ташкил қилинади. Шунингдек, унга туташ ҳудудда 2021 йилнинг 1 июлигача замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш, таълим муассасалари объектлари қурилиши режалаштирилган. 

Ушбу қарор лойиҳаси билан https://regulation.gov.uz/oz/document/14414да батафсил танишишингиз ҳамда ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин. 

Муҳокама 18 мартга қадар давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?