Тошкентда Ўзбек жанг санъати бўйича тарихда илк бор Осиё чемпионати ўтказилади

10:47 23 Февраль 2020 Жамият
269 0

Архив сурат

Жорий йилнинг 17-19 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбек жанг санъати бўйича тарихда илк бор Осиё чемпионати ўтказилади, дея хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Мусобақада қитъамизнинг 10 дан зиёд мамлакатларидан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этади. Турнир пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Шунингдек, ушбу мусобақа доирасида янги ташкил қилинаётган Осиё Ўзбек жанг санъати федерациясининг таъсис мажлиси ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Ўзбек жанг санъати спорт тури 2009 йил 14 апрель куни Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган. Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, буюк соҳибқирон Амир Темур аскарлари айнан мана шу жанг санъати билан шуғулланган. Ўзбекистон Ўзбек жанг санъати федерацияси ушбу спорт турини “ЮНEСКО” номоддий-маданий мерослар рўйхатига киритиш йўлида амалий саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?