Тошкентда халқаро марафон ўтказилади (Видео)

19:00 20 Февраль 2020 Спорт
731 0

Фото: Хасан Пайдо / «Халқ сўзи»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январда имзоланган “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида 2020 йилдан бошлаб спорт соҳасида “Tashkent Marathon” ва “Save Aral” халқаро экомарафони, авторалли ва мотокросс спорт мусобақаларини тизимли ўтказиш орқали юртимизда спорт туризмини ривожлантириш вазифаси белгиланган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 22 март куни “Наврўз” умумхалқ байрамига бағишланган II Тошкент халқаро марафонини ўтказиш режалаштирилган.

Фото: Хасан Пайдо / «Халқ сўзи»

Кеча Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида мазкур мусобақага аталган матбуот-анжумани ташкил қилинди.

Марафон ҳақида.

Регламентга кўра, мусобақа 4 хил йўналишда ўтказилади: марафон (42 км, 195 метр), ярим марафон (21 км, 97,5 метр), 3 км ва 1,5 км масофалар. Аҳамиятлиси, марафон дистанцияси World Athletics (Жаҳон енгил атлетикаси) нинг Халқаро узоқ масофа ва марафонлар ассоциацияси томонидан сертификатланган.

Фото: Хасан Пайдо / «Халқ сўзи»

II Тошкент Халқаро марафонининг соврин жамғармаси 350 миллион сўмни ташкил қилади. Унда иштирок этишни истаган кўнгиллилар эса www.uzmarathon.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019