Тошкентда ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли қатлами учун алоҳида микротуман барпо этилаяпти

14:51 16 Июль 2018 Жамият
1127 1
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Бугун Тошкент шаҳри Сергели туманида янги микротуман қурилиши бошланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Янги микротуман Сергелидаги Чоштепа маҳалласида барпо этилади. Унинг ўзига хослиги шундаки, бу ердаги тураржой комплекси ижтимоий ҳимояга ўта муҳтож кам таъминланган оилалар ва имконияти чекланган инсонлар учун мўлжалланади.

Онлайн нашримизда пойтахтимизда турар жой биноларини қуришни режалаштирган тадбиркорларга лойиҳалари тасдиқдан ўтгач, Тошкент шаҳар ҳокимияти Давлат шерикчилиги асосида ер участкалари ажратиши ҳақида хабар бергандик. Бунда давлат шерикчилигининг аҳамияти шундаки, турар жой биноларининг қурилиши тугатилгач, давлатга уларни сотишдан тушган даромаддан фоиз тўланмайди, балки умумий хонадонларнинг 10-15 фоизи ҳокимлик тасарруфига ўтказилади ва ушбу хонадонлар чин етим, ногирон, кам таъминланган, боқувчиси йўқ уй-жойга муҳтож аҳоли қатламига тақдим этилади.


Изоҳлар


Nodir Temirov

sodda.yigit@gmail.com:

Сафсата, буниям 85% қисмини точный соққа қиворишади, отвечаю

16:2016.07.2018

Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019