Тошкентда бионек протез қўллар ўрнатиш амалиётда синаб кўрилди

18:02 12 Июль 2019 Сиёсат
446 0

Иллюстратив фото

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ва Россиянинг “Моторика” инновацион маркази билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги Протезлаш ва ортопедия марказида ногиронлиги бор шахслар учун бионик протез қўллар ўрнатиш амалиёти бўлиб ўтди.

Марказий Осиёда илк маротаба ташкил қилинаётган ушбу тадбирнинг юртимизда ўтказилиши соҳа ривожи учун муҳим қадамлардан биридир. Ногиронлиги бор шахсларга бионик протез қўлларни ўрнатиш амалиёти ҳар бир мижозга индивидуал тарзда ёндашган ҳолда, олган жароҳатига кўра, 3D технологиясини қўллаш орқали амалга оширилди.

Тадбирга ташриф буюрганлар Москвалик тажрибали мутахассислардан бепул маслаҳат олиш, бионик протез қўллар ишлаш жараёнини кузатиш ва шунингдек, бионик қўллар фойдаланувчилари билан бевосита мулоқот қилиш имконига эга бўлдилар.

“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019