Тошкентда 36 метрли гигант пицца тайёрланди(фото)

11:01 15 Декабрь 2019 Lifestyle
513 0

Фото: nuz.uz

14 декабрь куни пойтахтимиздаги Tashkent City паркида улкан пицца тайёрланди. Аввалига пазандалар ушбу пишириқ узунлигини 35 метрга етказишни режалаштиришган эди, лекин амалда бу 36 метрга етказилди. Уни маромига етказиш учун 3 соат вақт сарфланди, деб хабар берди Nuz.uz.
 

Итальянча таомни пишириш учун 60 кг. хамир ва пишлоқ, қарийб 30 литр қайла сарфланди. 36 метр дегани 36 та пиццани тартиб билан ўзаро бирлаштирилган кўринишидир. Тановвул қилса бўладиган “тасма“ ушбу турдаги таомнинг энг машҳур тўртта кўриниши — “Маргарита“, Пепперони, бир неча навдаги пишлоқ, товуқ ва қўзиқорлинлисини ўзида мужассам этди.
 

Гигант неъмат Тошкент аҳлига ўзига хос Янги йил совғасига айланди. Юзлаб инсонлар уни тайёрлаш жараёнини кузатиб боришди. Пиццани татиб кўриш учун эса биринчи навбатда байрамнинг энг жажжи меҳмонлари таклиф этилди.
 

Суратлар манбаси: nuz.uz


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019