Тошкент метросида концерт бўлади. У ерда “Чўқинтирган ота” мусиқаси ҳам янграйди

19:00 29 Июль 2019 Маданият
330 0

Тошкент метрополитени Ўзбекистон давлат филармонияси билан ҳамкорликда ерости йўлида мумтоз мусиқаларнинг ноёб концертини тақдим этади. “Ёш истеъдодлар” камер оркестри ушбу концертни қўйиб беради.

Ушбу маданий воқеа 4 август куни нишонланадиган Темирйўлчилар куни муносабати билан ташкил этилади. Тадбир 2 август куни “Алишер Навоий” ва “Пахтакор” бекатлари кесишмасида ўтказилади.

Унда Манас Левиевнинг “Оқ лолалар вальси”, Мутал Бурхоновнинг “Мафтунингман”, Иоганн Штрауснинг “Радецкий марши”, Юбер Жиронинг “Париж осмони остида”, Нино Ротанинг “Чўқинтирган ота”, Александар Рибакнинг “Эртак”, Иоганн Брамснинг “5-рақамли венгер рақси”, Ф.Браво ва Д.Консолининг “Ямайка”, Де Абреунинг “Тико-тико”, Гленн Миллернинг “Кайфиятда”, Астор Пьяцолланинг “Хайр, Париж”, “Аёл ифори” фильмидан “Танго”, Андреа Бочеллининг Con Te Partiro мусиқалари, “Риццада қолиш” жаз пьесаси, “Кариб денгизи қароқчилари” кинокартинаси саундтреклари, Майкл Жексон репертуаридан қўшиқлар янграйди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019