Тошкент метроси учун янги вагонлар келтирилди (фото)

17:53 30 Сентябр 2019 Иқтисодиёт
762 0

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда Россиянинг “Метровагонмаш” акциядорлик жамияти ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Тошкент метрополитени учун замонавий вагонлар тайёрланди.

Тошкент темир йўл вокзалида ана шу келишувга мувофиқ, юртимизга келтирилган янги вагонларнинг тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Қайд этилганидек, пойтахт транспорт хизматида Тошкент метрополитенинг ўрни беқиёс. Шу боис кейинги йилларда ушбу тармоқни ривожлантириш, уни ҳар томонлама қулай ва замонавий транспорт воситасига айлантириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Дастлабки келтирилган 20 та вагон ҳам ана шундай саъй-ҳаракатлар самарасидир.

Мутахассислар фикрича, ушбу вагонларнинг қулайликлари жуда кўп. Ҳар бир таркиб 4 та вагондан иборат. Электр энергиясини ҳозирги фойдаланаётган таркибга нисбатан 35 фоиз тежайди. Қўзғалиш тезлиги юқори. Шовқинни камайтирувчи махсус мосламага эга. Шунингдек, унинг ойналари ҳам нафақат шовқинни, балки иссиқ ва совуқни ҳам меъёрида ушлаб туради. У махсус ҳаво тозалаш тизимига эга.

Ичкари, ташқари ва олд тарафдан видеокамералар билан жиҳозланган. Эшикларнинг янада кенгайтирилгани йўловчиларга чиқиб-тушишда катта қулайлик яратади. Яна вагонда ногиронлик аравачасидаги йўловчилар учун ҳам махсус жой ажратилган. Эшик юқорисидаги экранда эса йўналиш ва бекатлар ҳақида маълумотлар акс этиб туради. Йўловчиларнинг вагондан вагонга ўтиш имконияти ҳам мавжуд.

Таркибнинг бирор қисмида носозлик сезилса, бу ҳақда маълумот автоматик тарзда тезкорлик билан машинистга келиб тушади. Хуллас, вагонлар ясалишидаги замонавийликнинг барчаси йўловчилар учун.

Бу каби қулайликлардан яқин вақт ичида баҳраманд бўлишингиз мумкин. Чунки Тошкент метрополитени ундан йил охиригача фойдаланишни бошлайди.

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ.

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019