Тошкент метрополитени ҳаракати қайта тикланди

16:34 15 Август 2020 Жамият
1320 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

    Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 августдан карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича қабул қилган қарорига асосан Тошкент метрополитени ҳаракати қайта тикланди.

Йўловчиларни коронавирусдан ҳимоя қилиш мақсадида метрога киришда дезинфекция туннеллари ўрнатилиб, ижтимоий масофани сақлашлари учун йўлакларга стикирлар ёпиштирилган. Бундан ташқари йўловичларнинг тана ҳарорати ўлчаш ускуналари ва антицептик воситалари билан таъминланган. Метро кассалари олдида, вагонларга чиқишда ҳамда метро вагонлари ичидаги ўриндиқларга ҳам ижтимоий масофани сақлаш учун стикерлар ёпиштирилган. Метро поездлари деподан чиқишдан олдин ҳамда охирги бекатга бориб йўловчилар вагонлардан тушгандан кейин, вагонларда мунтазам равишда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?