“Тонировка” учун янги нархлар белгиланди

11:37 03 Август 2019 Жамият
859 0

“Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (646, 02.08.2019 й.) қабул қилинди.

 Қарорга мувофиқ, “тонировка” нархлари орқа ойна (лобовой) учун текин, орқа ён ойна учун эса қуйидагича нархлар белгиланади:

  •  жисмоний ва юридик шахсларга – БҲМнинг (базавий ҳисоблаш миқдори) 10 баравари (2 млн 230 минг сўм);
  •  хорижий давлатлар юридик шахсларига  – БҲМнинг 20 баравари (4 млн 460 минг сўм).

Илгари бу миқдор тегишлича жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 баравари, юридик шахслар учун 120 баравари, хорижий юридик шахслари учун 140 бараварини ташкил этган.

Олд ва орқа ён ойналар учун (барча ён ойналар):

  • жисмоний ва юридик шахсларга – БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм);
  • хорижий давлатлар юридик шахсларига – БҲМнинг 80 баравари (17 млн 840 минг сўм).

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019