Токио ва Нагоя кўчаларидаги LED-экранларда Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти намойиш этилмоқда

12:00 17 Декабрь 2019 Welcome to uzbekistan
515 0

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Япониянинг Нагоя ҳамда Токио шаҳарларининг сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли энг гавжум кўчаларининг марказларида жойлашган ЛЕД экранларда Ўзбекистон Республикасининг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган видеороликлар намойиши ташкиллаштирилди. Ушбу видеороликда мамлакатимиз туристик шаҳарларининг жозибадорлигига алоҳида урғу берилган. 

Шунингдек, ушбу видероликларнинг намойишидаги яна бир эътиборли жиҳати шундаки, намойишнинг айнан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Японияга давлатига амалга ошираётган олий даражадаги ташрифи доирасига тўғри келганидир.   Маълумот ўрнида, Ўзбекистон-Япония туризм соҳасидаги алоқаларининг ўзаро ривожланиши мамлакатимизга кунчиқар мамлакатдан сайёҳлар оқимини ошишига ҳамда юртимизга туризмдан олинадиган даромадларнинг янада кўпайишига олиб келади. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?