“Тили бор миллат мангу яшайди”

10:48 17 Октябр 2019 Маданият
270 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Шимолий-ғарбий ҳарбий округига қарашли Нукус гарнизонида  21 октябрь- ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Округ бошқарув аппарати раҳбарияти, ҳарбий хизматчилар ҳамда талаба ёшлар иштирок этган мазкур тадбирда ўзбек тилининг ривожланиш тарихи ва аҳамияти ҳақида батафсил сўз юритилди.

-Бу каби тадбирлар нафақат тилимизга, шу билан биргаликда халқимизга, мамлакатимизга бўлган чексиз эҳтиром рамзидир,-дейди округ матбуот хизмати бош мутахассиси Ш.Абдураҳмонова.-Округимизда бундай тадбирлар яна давом этади.

Ҳидоят АҲМЕДОВ
(“Халқ сўзи”)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019